Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Табрик

×

 2020-08-13 18:43:49    155

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли туманимизнинг жонкуяр қурувчилари!

Сизларни, туманимизнинг қурилиш соҳасини равнақ топтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча тумандошларимизни бугунги касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Мана шу қутлуғ айёмда сизларга ўз номимдан, туманимиз фаоллари номидан эзгу тилаклар ва чуқур миннатдорчилик билдираман.

Биз сизларнинг тимсолингизда ўз меҳнати билан туманимиз маркази ва қишлоқларимизда, янги ишлаб чиқариш корхоналари, муҳим ижтимоий объектлар, муҳташам уй-жойлар, йўл ва кўприклар барпо этиб, ҳаётимизни янада обод, гўзал ва тароватли этиш йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган олижаноб касб эгаларини кўрамиз.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда, бутун мамлакатимиз каби, қурилиш соҳаси ҳам ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилмоқда.

Иқтисодиётимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ижтимоий ҳаётимиздаги улкан ўзгаришлар, жумладан, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида белгилаб олган вазифаларимиз соҳа ривожини мутлақо янгича тарзда, замонавий илм-фан ва инновация ютуқлари асосида ташкил этишни талаб этмоқда.

Айни пайтда замон, ислоҳотларимизнинг ўзи барча жабҳалар қатори ушбу соҳада ҳам янги, янада долзарб вазифаларни олдимизга қўймоқда.

Хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқларни туман марказлари билан боғлайдиган замонавий йўллар қуриш, намунавий лойиҳалар асосида янги боғчалар, мактаблар, оилавий поликлиникалар барпо этиш, бозор инфратузилмаси объектлари ва сервис шохобчаларини кўпайтириш, аҳоли ва пудрат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларини қурилиш материаллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш тизимини йўлга қўйиш, қурилиш бозорини янги инновацион хизматлар билан тўлдириб бориш, соҳа учун юқори малакали қадрлар тайёрлаш каби масалалар биз учун ғоят долзарбдир.

Ишонаман, қўли гул, азму шижоатли Тошлоқ тумани қурувчилари бор билим ва тажрибаси, куч ва имкониятларини сафарбар этиб, бундай улуғвор вазифаларни албатта шараф билан адо этадилар.

Азиз ва муҳтарам қурилиш соҳаси ходимлари!

Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизда доимо ютуқ ва муваффақиятлар ёр бўлсин!