Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ота-оналар билан учрашув

×

 2020-08-24 17:57:03    192

PDF yuklash
Chop etish


24 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ туманидаги 51 та умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналаридан ўқув жараёнларини бошлаш муддати ва шаклини белгилаш бўйича ижтимоий сўровномалар ўтказилди. Ота-оналарнинг фикрини билиш, таълим жараёнини ташкил этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан янги ўқув йилини бошлаш борасида ташкил этилган сўровномаларни тўлдириш жараёнларида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар.Туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев 1-сектор ҳудудидаги мактабларда бўлиб, таълим масканларини янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва пандемия даврида карантин талабларга асосан олиб бориладиган жараённи ўрганиб чиқди.