Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

×

 2020-08-26 17:02:26    180

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя  этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Пўлатов ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари О.Мажидовлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонуни,  Вазирлар Маҳкамасининг  2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори асосида реклама фаолияти соҳасида белгилаб берилган талаблар ва ушбу соҳага тегишли Низомлар  ижроси бўйича туманда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан,  тумандаги бир қатор савдо дўконлари ҳамда хизмат кўрсатиш ташкилотлар фаолияти ўрганилди.  Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан тадбиркорлар ва фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Юқоридаги қонун талаблари асосида фаолият олиб бориш, ҳар бир реклама лавҳасидаги матнлар, ўзбек тилида ёзилиши зарурлиги таъкидланди.