Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЙҲХББ қоидани бузган Lacetti ўрнига Cobalt’га жарима белгилангани юзасидан изоҳ берди

×

 2020-09-24 15:48:20    209

PDF yuklash
Chop etish


Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси интернетда тарқалган давлат рақамлари ўхшаш бўлган Lacetti ҳамда Cobalt билан боғлиқ вазият бўйича изоҳ берди (http://dy.uz/DJdKJ).
2020 йилнинг 23 сентябрь куни ижтимоий тармоқда «Ассалому алайкум. Бугун бизга жарима қоғози келди. Эътибор берсангиз жаримада Cobalt русумли 40 О 205 NА автомобили қоида бузганлиги қайд этилган. Расмда эса 40 Q 205 NА давлат рақамли Lacetti автомобили ҳаракатлангани акс этган. Буни қандай тушуниш керак?» изоҳи билан фотосурат акс этган хабар тарқалди.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видеомосламалар орқали аниқланган қоидабузарликларни рўйхатга олиш базасидан олинган маълумотга кўра:
2020 йил 14 сентябрь куни соат 10:28 да Поп тумани, А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 252, 6-259 километр оралиғи аҳоли яшаш пункти Резаксой қишлоғи йўналишида, Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, «Садда» МФЙ, Сўкчилик кўчасида рўйхатда турувчи, 1958 йилда туғилган фуқаро А.А.га тегишли бўлган, 40 О 205 NА давлат рақам белгили Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси тезлик 70 километр/соат чегараланган жойда 87 километр/соат тезликда ҳаракатланганлиги бўйича унга нисбатан маъмурия жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128(3)-моддаси 1-қисми билан қарор қабул қилинган.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видеомосламалар орқали аниқланган қоидабузарликларни рўйхатга олиш базасидаги мазкур қарор қайта ўрганилганда фотосуратда юқоридаги қоидабузарликни 40 Q 205 NА давлат рақам белгили Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси содир этганлиги маълум бўлган.
Аниқланган ҳолат бўйича 2020 йил 14 сентябрь куни фуқаро А.А.га тегишли Cobalt русумли автомашина ҳайдовчисига нисбатан Маъмурия жавобгарлик тўғрисидаги кодекснигн 128(3)-моддаси 1-қисми билан қабул қилинган қарор бекор қилиниб, 40 Q 205 NА давлат рақам белгили Lacetti автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган», – дейилади ЙҲХББ ахборотида.