Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Расмий муносабат

×

 2020-09-25 17:43:49    172

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда "Сувсизликдан қийналиб кетдик" сарлавҳаси билан тарқалган мурожаат юзасидан Тошлоқ тумани ҳокимлигининг расмий муносабати

Мазкур мурожаатда “Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Ахшак ҚФЙ Янгиқишлоқ- Якавут маҳалласидан мурожаат қилмоқдамиз. Маҳалла аҳли сувсизликдан қийналиб кетдик. Ичимлик сувини пулга сотиб олиб ичамиз. Маҳаллага мурожаатдан фойда йўқ. Ҳолбуки, илгари дренаждан сув олар эдик. Cув муаммосини ҳал этилишини сўраймиз” дейилган.

Мурожаат юзасидан туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев кўрсатмаси билан Ишчи гуруҳи тузилиб, Яккавут маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш олиб борилди.

Мурожаатда айтилган сув иншооти насоси бир йил аввал носозлиги туфайли аҳолига тоза ичимлик суви тарқатилиши тўхтаган. Янги насос Тошлоқ тумани "Сувтаъминоти" МЧЖ томонидан ўрнатилди. Тоза ичимлик суви аҳолига етказилиб, "Сувтаъминоти" МЧЖ билан шартномаларни имзолаш ишлари олиб борилмоқда.

Яккавут маҳалла фуқаролар йиғиниди 485 та хонадонда 2800 дан зиёд аҳоли яшайди. Маҳалла фуқаролар йиғинидаги 130 дан ортиқ хонадон 2015 йилда, жорий йил август ойида эса яна 70 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланган.

Жорий таъмирдан чиқарилган сув иншооти билан 300 га яқин хонадон сув билан таъминланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, туман ҳокими ташаббуси билан ҳудудларда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси ўрганиб чиқилган бўлиб, шу кунга қадар 15 километр сув тармоғи тортилиб 2300 га яқин хонадонлар тоза ичимлик суви билан таъминланди. Шунингдек бугунги кунда "Сувтаъминоти" МЧЖ томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига Заркент, Қумариқ ва Терактаги маҳалла фуқаролар йиғинида 5 километр тоза ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда. Бу билан ҳудуддаги 400 га яқин хонадонларга тоза ичимлик суви тармоғи етиб боради.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати туман ҳокимлиги томонидан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда "Сувтаъминоти" МЧЖ учун етарлича тармоқ трубалари ва бошқа шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини маълум қилади.