Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Аср маркет" кредит магазини очилди

×

 2020-09-28 17:36:45    197

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани 3-сектор ҳудудидаги Қанжирға маҳалласида тадбиркор Эргашали Мирзаумаров томонидан аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида кредит магазини бунёд этилди. "Аср маркет"  кредит магазинининг очилиш маросимида туман ҳокими А.Джурабаев ва сектор раҳбарлари иштирок этишди. Кредит магазинида аҳоли учун кўплаб қулайликлар ва имтиёзлар белгиланган. У ерда фуқаролар оилалари учун маиший техника воситалари,  мебель жиҳозлари ва бошқа зарурий буюмларни шартнома асосида сотиб олишлари мумкин.  Шунингдек тадбиркор томонидан ҳарид қилинган маҳсулотларни етказиш ҳамда ўрнатиб бериш хизматлари ҳам йўлга қўйилган. Мазкур фаолиятни йўлга қўйилиши билан ҳудуддаги ўндан ортиқ ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.Сектор раҳбарлари тадбиркор фаолиятини ва яратилган шарт-шароитларни ўрганишиб,  ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва кўрсатмаларини бериб ўтдилар.