Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ОЛДИНИ ОЛИНГ КЕЙИН “АФСУС” ДЕБ ҚОЛМАНГ!

×

 2020-10-09 18:55:02    151

PDF yuklash
Chop etish


Ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида аҳоли томонидан хонадонлардаги ёз мавсумида ишламай турган иситиш жиҳозлари ишга туширилади. Дудбуронни текшириш қуйидагича амалга оширилади:

1.Дудбурон яроқлилигини ускунани ишга туширмасдан олдин ип, енгил қоғоз (салфетка) бўлагини ускуна ёндиргичи остидаги ва алангани кўриш тирқишларига олиб борилади. Агар ҳаво оқими ичкарига ип ёки қоғозни тортса, дудбурон тортиши қониқарли ҳолатда бўлади. Аксинча бўлса, дудбурон тортиши қониқарсиз ҳисобланиб, ускунани ишга тушириш қатъиян тақиқланади ва дарҳол мутахассисга мурожаат қилиш талаб этилади. 

2.Агар ускуна ишга туширилган бўлса, гугурт алангасини ускунанинг ёндиргичи остидаги ва алангани кўриш тирқишларига олиб борилади. Агар аланга ичкарига қараб тортилса, дудбурон тортиши қониқарли бўлади. Аксинча аланга ташқари томонга ҳаракат қилса, дудбуронда носозлик ёки ҳаво ўтказмайдиган қандайдир тўсиқ мавжуд. Бу ҳолатда дарҳол газ ускунасини жумракдан ўчириш ва 104 телефон рақами орқали боғланиб, мутахассис чақириш керак. Мутахассис томонидан носозлик бартараф этилиб, дудбурон тортиши қониқарли ҳолатга келтирилмасдан олдин газ ускунасини ишга тушириш қатъиян тақиқланади.

“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ,Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси,Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Фарғона ҳудудий бошқармаси маъмуриятлари.