Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ 903-СОНЛИ ҚАРОРИ

 2020-10-10 17:47:25    341

PDF yuklash
Chop etish


Туманда 2021 йил учун ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш  тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й. 09/17/965/0393-сон) билан тасдиқланган Низом ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2021 йил учун мазкур иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда фаолият олиб бораётган корхона, ташкилотларда иш ўринларини захирага қўйиш рўйхати 

1-иловага мувофиқ ҳамда туманда иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. 1-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
615 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида,

жумладан, 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун (33 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун  (325 киши);

сафарбарлик чақирув захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуроллик кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан  бўшатилган  шахслар учун (23 киши),

ногиронлиги бўлган шахслар учун (184 киши),

пенсия олдиёшидаги шахслар учун (26 киши),

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар (21 киши),

одам савдоси қурбонлари учун (3 киши) этиб белгилансин.

3. Ушбу шахсларнинг тоифалари, шу жумладан:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун - уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақирув захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ҳодимга уларнинг соғлиғи ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун - уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун - уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун - уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.

 4. Тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш  тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган   низомга (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини;

йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминласин ва бу тўғрисида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берсинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона ва ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу тўғрисида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берсин.

6. Тумандаги корхона ва ташилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ушбу Низом 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ахборот тақдим этиб борсин.

7.  Банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотнинг корхона ва ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига меҳнат органи маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қарайди.

8. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман  ҳокимининг мазкур қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

 9. Ушбу корхона, ташкилотларда захирага қўйилган ногиронлар учун мўлжалланган иш ўринлари ёки бошқа тоифадаги захира ўринларига муҳтож шахслар жойлашмаган, захира иш ўринлари бўш қолган тақдирда бошқа тоифаларни захира иш ўринларига жойлаштирилиши белгилансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  (рўйхат рақами 3163-сон, 2019 йил 31 май) буйруғига асосан, субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорида ишга қабул қилган корхона ва ташкилотларга - ҳар бир ходим учун 12 ойи давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тавсия этилсин.

11. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Юнусов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг тегишли корхона ва ташкилотларга етказилишини таъминласин.

12.  Мазкур қарор “Тошлоқ тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

13. Белгилансинки, ушбу қарор 2021 йил 1 январ кунидан кучга киради.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг   биринчи ўринбосари К.Умаров зиммасига юклансин.

 

               Туман ҳокими                                      А.Джурабаев


2020  йил 7 октябрь,

Тошлоқ шаҳарчаси