Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокими саноат корхоналарида

×

 2020-10-12 18:02:17    128

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг кунлик иш режасига кўра,  кейинги ташрифи "Марташ спец одежда" МЧЖ бўлди. Мазкур МЧЖда ишчи кийимлар тайёрланади,  ҳозирда у ерда 200 га яқин хотин-қизлар фаолият кўрсатмоқда. Туман ҳокими корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа қурилиши билан танишди.  Янги лойиҳа ишга туширилгач, яна 200 та иш ўрни яратилади. 

Бу билан экспорт ҳажми ортади ҳамда ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади. Шунингдек,  туман ҳокимининг аввалги ташрифида корхона раҳбарининг таббий газ масаласида қилган мурожаати ҳам ҳал этилганди. Туман ҳокими саноат корхонасининг фаолиятини янада кенгайтириш, маҳсулотлар турларини  кўпайтириш,  экспорт ҳажмини ошириш бўйича тадбиркорга ўз таклифларини берди.