Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


«Меҳр-саховат» кўкрак нишонилари ўз эгаларига топширилди

×

 2020-11-04 18:00:09    163

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан «Меҳр ва саховат» кўкрак нишони таъсис этилганди. Давлат раҳбарининг мазкур ҳамда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида фаолият олиб борувчи ходимлар,  маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва бир қатор ўринбосарлари мазкур кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Бугун Тошлоқ тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда 74 нафар фидойи инсонларга кўкрак нишонлари топшириш маросими ташкилланди. Кўкрак нишонларини Хотин-қизлар масалалари бўйича вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Д.Эргашева йиғилганларнинг олқишлари остида эгаларига топширди.