Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сектор раҳбари қабулида

×

 2020-11-05 19:43:22    162

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг 1-сектор ҳудудидаги навбатдаги қабули ўтказилди. Қуйи Яккатут МФЙда ташкилланган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. Сайёр қабул аввалида маҳалла раиси Маҳаммаджон Рустамовга "Меҳр-саҳоват" кўкрак нишони сектор раҳбари томонидан тантанали тарзда топширилди. Қабул давомида 10 дан ортиқ фуқароларнинг коммунал соҳадаги масалалар,  ер ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик, даволаниш бўйича моддий ёрдам ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди.  Ҳар ҳафтада ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тўлиқ эшитилгач масалага ечим топиш бўйича шу ернинг ўзида аниқ чора-тадбир белгиланмоқда. Бугун ўтказилган туман ҳокими қабулида 4 та мурожаат шу ернинг ўзида ҳал этилди.  Фуқароларнинг моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаатларига ҳам ўз вақтида муносабат билдирилиб тегишли мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди