Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

 2020-11-06 18:27:46    138

PDF yuklash
Chop etish


8 ноябрда республика ҳудудига Кавказ томондан совуқ ва нам ҳаво оқими кира бошлайди. Кун давомида ушбу оқим республиканинг шимоли-ғарбий туманларига тарқалади. Кечга бориб у Ўзбекистоннинг марказий туманларига ўтади.
Ушбу жараёнда республика бўйича булутлилик ортади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади. 8 ноябрда кечқурун, кечаси ва 9 ноябрь эрталаб мамлакатнинг марказий ва жануби-шарқий туманларида ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғирнинг қорга айланиш эҳтимоли бор, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
Якшанба куни кундузи ҳарорат бироз пасаяди. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 15-20 даража, шимолда 8-13 даража бўлади. Кейинги ҳафтанинг бошида эса совуқ тушади, тунги ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража бўлади, дея маълум қилмоқда