Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА

×

 2020-11-20 23:35:03    174

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда сектор раҳбарлари, тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депуталари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этишди. Сессияни туман ҳокими А.Джурабаев олиб борди.Сессия кун тартибида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари, туманда жамоат тартибини сақлаш ва ҳавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.