Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 116 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тошлоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Умаров Камолиддин фаолиятидан

×

 2020-11-23 17:42:23    118

PDF yuklash
Chop etish


????Иш режага асосан "Тадбиркорлар уйи"да тадбиркорлар иштирокида қабул ўтказилди. Қабулда тадбиркорларни фаолиятларида юзага келаётган муаммоларни хал қилиш бўйича маъсуллрарга топшириқлар берилди.????Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тошлоқ туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида тадбиркорларни қабул қилди.????Тошлоқ тумани Деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган нархлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида мол гўшти 50000-55000 сўм, тухум 900-1000 сўм, картошка 3000-3300 сўм, сабзи 1000-1500 сўм, пиёз 1000-1500 сўм, шакар 5850, гуруч 6000-12000, пахта ёғи 59000-60000 сўм, балиқ 9000-13000 сўм, товуқ гўшти 12000-19000 сўмдан сотилиши таъминланмоқда. Кунлик назорат ўрнатилган.????"Жаҳон Азиз пласт" МЧЖ фаолияти ўрганилди. Корхонага пластмасса махсулотлари ишлаб чиқариш дастгоҳлари сотиб олиш учун Қишлоққурилишбанк томонидан 250 минг АҚШ доллари кредит маблағлари ажратиб берилди. Бугунги кунда корхона томонидан пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.????"Заркент траде гроуп" МЧЖ томонидан ташкил этилган "Заркент чеварчилик ўқув маркази" фаолияти билан танишди. Ўқув марказининг асосий мақсади тумандаги тикув-трикотаж корхоналарига тайёр мутахассислар тайёрлашдан иборат. Бугунги кунда ўқув марказида 40 нафар хотин-қизлар тикувчилик сирларини ўрганмоқда.????Туманнинг олис ҳудудларидан бўлган 1-сектор ҳудудидаги Чек маҳалла фуқаролар йиғинида Тадбиркор Асқарова Хуршидахон томонидан "Феруза аёллар маслахат хонаси" оилавий корхонаси ташкил этилди. Лойиҳага тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан 300,0 млн. сўм маблағлар сарфланди.????Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январь кунги  ПҚ-4565-сонли қарорига асосан Фарғона вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси буюртмачилиги асосида 2020 йил Инвестиция дастурига асосан  реконструкция ишлари олиб борилаётган  23-сонил мактабгача таълим ташкилоти билан танишиш.