Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида туман ҳокими Қ А Р О Р И

 2020-02-17 20:57:35    351

PDF yuklash
Chop etish


ТУМАН ҲОКИМ ҚАРОРИ 
Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида 

2020 йил   14  февраль                         № 272                                 Toшлоқ шаҳарчаси

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги  54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон; 16.02.2019 й., 09/19/136/2623-сон) асосан Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6, 25-моддаларини қўллаб тумандаги барча автомотранспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида

 ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги  “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори раҳбарлик ва ижро этиш учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

3. Тумандаги корхона ва ташкилотларга қарашли автомототранспорт воситалари 2020  йил 1 мартдан 30 июнга қадар техник кўрикдан ўтказилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш 1-босқич жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тумандаги тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар  ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан - 30 июнгача, иккинчи марта 1 сентябрдан - 31 октябргача техник кўрикдан ўтказилсин. Техник кўрикдан ўтказиш 2-босқич жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Барча жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йил 1 январдан 31 август кунига қадар техник кўрикдан ўтказилсин.

6. Автомототранспорт воситаларининг йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш даврида комиссия таркибига киритилган масъул шахсларнинг доимий иш жойларидаги  ойлик иш ҳақлари сақланиб қолиниши инобатга олинсин.

8. Комиссия зиммасига:

Техник кўрик давомида белгиланган жадвалга риоя қилиш, транспорт воситаларини техник кўрикка тайёргарлигини, керакли жиҳозларни етказиб берилишини, туман мудофаа ишлари бўлимида рўйхатда турувчи транспорт воситаларига барча ҳужжатларни расмийлаштирилганлигига, автотранспорт воситаларини техник паспортларини, таъмирга киритиш рўйхатларини, ишга чиқиш ва қайтишни қайд этиш китобларини юритилганлигини текшириш ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш вазифалари юклатилсин.

9. Тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарларига жадвалда кўрсатилган муддатга қадар автомототранспорт воситаларини техник кўрикка тайёрлаш ва техник кўрик комиссиясига тақдим этиш вазифаси топширилсин.

10. Тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлари учун тўловларни ундирилишида вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган тарифларга қатъий амал қилинсин.

11.  Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 1 февралдаги 275-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12.  Мазкур қарор “Тошлоқ тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

13. “Тошлоқ тонги” газетаси (М.Нурматов)га 2020 йил автомоторанспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича қабул қилинган туман ҳокимининг мазкур қарорини расмий эълон қилинишини таъминлаш ҳамда  белгиланган вазифаларни мазмун моҳияти ва мақсадини кенг ёритиб бориш вазифаси юклатилсин.

14. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

15. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Деҳқонов зиммасига юклатилсин.

         Туман ҳокими:                                 Ш.Абдусаломов