Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Инсон ва қонун: «Ҳашар»даги «Маърифатчи»лар

×

 2020-06-04 17:30:29    202

PDF yuklash
Chop etish


ХХ асрда Ислом динида мисли кўрилмаган диний экстремистик ва террорчилик оқимлари пайдо бўлди.  Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозир дунёда 500 га яқин террорчилик ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларнинг 80 фоизи ислом дини ниқоби остида фаолият юритади. Бундай ташкилотларнинг энг йириклари қаторига «ал-Қоида»,  «Ҳизбут-таҳрир»,  «Ҳизбуллоҳ» (Ливан), «Хамас» (Фаластин), «Абу Сайёф» (Филиппин), «Озод Ачех», «Лашкари жиҳод» (Индонезия), «Қуролли исломий ҳаракат» (Жазоир) кабиларни киритиш мумкин.Уларнинг айимлари ўта экстремистик руҳдаги гуруҳлар бўлса баъзилари сўлчилик йўлини танлаган.  Нима бўлганда ҳам уларнинг ҳаммаси анъанавий Ислом йўлидан озган, қайсиларидир умуман Ислом динидан чиққан ҳисобланади. Масалан қўшни Қирғизистоннинг жанубий ҳудудларида кейинги  йилларда тарқалаётган Қодиёнийлар ёки Аҳмадийлар деб номланган оқим тарафдорлари ўзларини Ислом уммати деб ҳисобласаларда  уларда Исломдан ном-нишон қолмаган.

Юртимизда  пайдо бўлган диний оқимлардан бири бу «Маърифатчилик»  гуруҳидир. Бу гуруҳ ҳадисларни    ислом    манбаси   эканини  инкор  этади,  имом  ва  масжидларнинг  фаолиятини  гўёки  Қуръонда   кўрсатилмаган деб тан олмайди, намоз вақти ва тартибини эътиборга олмайди,   шунингдек,   Муҳаммад   (с.а.в.)нинг   Ислом   динини   тарқалишидаги   ўрни   ва   аҳамиятини     тан  олмайди,    уни   фақат   ваҳий   олишдаги     «воситачи»    деб   ҳисоблайди. Бундан   ташқари,   «Маърифатчилар»   Қуръон   оятлари   ва   намозни   ўзбек   тилида  ўқиб,  араб  тилида  ўқиганларни  мусулмон  эмас,  деб  ҳисоблайди,  наша   чекишни тақиқламайди. Жамоа ақидасига кўра: исталган вақтда икки ракат   намоз  ўқийди,  солиҳ  амаллар  намоз  ҳисобига  ўтади,    ароқ  ичишни  ҳаром   ҳисобланмайди,  фақат  Маккадаги  «Масжиди  ҳаром»да  намоз  ўқиш  керак,   бошқа  масжидларда  ўқиш  мумкин  эмас,  жума  намози  фақат  Макка  аҳлига   фарз  этилган,   маййитни  кафанлаш  ва  «жаноза»  ўқиш исломда  йўқ  амаллар   деб ҳисоблайди.Кўриниб турибдики уларнинг ақидалари Ислом динига мутлақо зид.

«Маърифатчилик»   оқими  тарафдорлари ўз ғояларини ёйишда  ўзбек халқининг бетакрор бўлган удумларидан бири бўлмиш ҳашардан фойдаланишга ҳаракат қилиб келишади. Гўёки бир кишига ўз меҳнатлари билан ёрдам бергандек кўриниб яшаш хонадонларида ҳашар уюштиришади ва шу ерда муттаасиб ғояларини тарғиб қилиш, бошқаларни оқимга жалб қилишни осон усули деб ҳисоблашади.

16 мартдан буён мамлакатимизда карантин қоидалари жорий этилди. Одамларни бир жойда тўпланишлари, оммавий тадбирларни ўтказиш вақтинча кечиктирилди. Карантин қоидаларини жорий этилиши албатта фуқароларимиз саломатлиги, юртимиздаги эпедимеологик осойишталикни сақлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

«Маърифатчилик»   оқими тарафдорлари ўз ғаразли мақсадларини ёйиш,  шерикларининг  айрим саволларига  жавоб  (фатво) бериш   учун бу сафар  Шукрулло Назировга  (исм-фамилиялар ўзгартирилган)  тегишли  бўлган, Бўстон МФЙ Юксалиш кўчаси 2-уйда тўпландилар.

Уларнинг орасида хатто вояга етмаган 10 синф ўқувчиси, уйланмаган бўз йигитлар, 2-3 нафардан фарзанди бўлган шахслар бўлган.

Вилоят ИИБ терроризим ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ва давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 13 нафар шахс Шукрулло Назировга тегишли боғда карантин қоидаларини бузган ҳолда «ҳашар»да иштирок этаётганликлари аниқланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Ўз. Р МЖтКнинг 54-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб суриштирув ишлари бошлаб юборилди.

Б. Эминов,

И. Қодиров,

Туман ИИБ ходимлари.