Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2020-06-08 17:48:09    191

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича 2020 йил 3 июнь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида хамда Фарғона вилоятига ташриф давомида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси АТ “Халқ банки” Бошқарув Раиси Фарҳоджон Саламов ва туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоевларнинг туманда фаоляит юритаётган тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда АТ “Халқ банки”нинг республика, вилоят ва туман филиаллари вакиллари, шунингдек тумандаги элликдан ортиқ тадбиркорлар қатнашдилар. Учрашувни туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев очиб бугунги кунда мамлакатимиздаги йирик банклардан бири бўлган Акциядорлик тижорат “Халқ банки”даги ижобий ўзгаришлар ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича кенг кўламдаги лойиҳалар ижросини биргаликда амалга оширилиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда Халқ банки Бошқаруви раиси Фарҳод Саламов сўзга чиқиб Акциядорлик тижорат АТ “Халқ банки”да бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириб ўтди. Банк томонидан Тошлоқ туманидаги амалга оширилажак режалар тўғрисида алохида ишчи гуруҳ тузилишини, Бошқарув томонидан масалаларни жойида хал этиш учун малакали ходимлар жалб этилишини таъкидлади. Шунингдек,  туманда камбағалликни қисқартириш бўйича  қонун доирасида хар қандай масалада амалий ёрдам кўрсатишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидава  Yoshlar — kelajagimiz Давлат дастури тўғрисидаги Фармонлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида, Ҳар бир оила — тадбиркор дастурини амалга ошириш тўғрисида, “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаваҲудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидақарорлари ижросини изчил таъминлашга тайёр эканлигини мамнуният билан таъкидлади.  

Ф.Саламов Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан аҳолини тадбиркор бўлишига, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга, аҳолини турмуш фаровонлигини яхшилаш мақсадида янги иш ўринлари яратишга кўплаб имкониятлар яратилаётганлиги юзасидан йиғилганларга батафсил тушунтириш берди. Халқ банки Бошқаруви раиси ва учрашув қатнашчилари Тошлоқ туманида фаолият кўрсатаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор муаммоли масалалар, таклиф ва мулоҳозалари тингланди.

Жумладан Учолиш МФЙда фаолият кўрсатувчи “Тошлоқ Юсуф Амин” фермер хўжалиги раҳбари Х.Юсупов наслли чорвачиликни ривожлантириш учун АҚШ доллари валютаси хисобида олинган кредит муддатини 7 йилдан 10 йилга узайтиришда хамда фарзанди “Саховатли Рахимов Икромжон” дехкон хўжалиги номига расмийлаштирилаётган 200 млн. сўм миқдоридаги  кредитни тезрок олишда амалий ёрдам сўради. Яккатут МФЙда фаолият кўрсатувчи ЯТТ Рустамов Авазбек шлакоблок ишлаб чиқариш дастгохи сотиб олиш учун 30 млн. сўм, Турват МФЙда фаолият кўрсатувчи “Шаҳзодбек садаф” деҳкон хўжалиги раҳбари М.Валиев иссиқхона ташкил этиш учун 200 млн. сўм,  Заркент МФЙда яшовчи Бекмуҳаммад Бегматов иссиқхона ташкил этиш учун 70 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради.   Шунингдек йиғилиш давомида имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган 9 нафар тадбиркорларнинг 5 нафарларининг мурожаатлари жойида ҳал этилди. Ўттизга яқин тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунчалар берилди. Муддат ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларни ҳал этиш юзасидан эса чора-тадбирлар белгиланди.

    Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.