Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сектор раҳбарлари битирувчи ёшлар билан учрашдилар

 2020-06-17 19:41:44    166

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилда туманимиздаги таълим муассасаларини 2500 дан ортиқ ёшлар тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўймоқдалар. Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, туман ДСИ туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда битирувчи ёшларни олий таълим муассасаларига жалб этиш, уларни қизиққан ҳунарларини эгаллашлари учун кенг шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун кўмаклашиш борасида бир қатор ишларни амалга оширилмоқда.

Кеча Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва бу борадаги муҳим вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида сектор раҳбарларининг битирувчи ёшлар билан ушрашувлари ташкилланди. Учрашувларда 600 дан ортиқ битирувчилар иштирок этишди.

1-сектор раҳбари Абдуқаҳҳор Джўрабоевнинг сектор ҳудудидаги битирувчи ёшлар билан учрашуви "Обод диёр" кинотеатрида, 2-сектор раҳбари Ахроржон Худойбергановнинг ёшлар билан ўтган мулоқоти эса ҳудуддаги 12-мактабда, 3-сектор раҳбари Фарҳоджон Бектошовнинг ёшлар билан учрашуви 9-мактабда, 4-сектор раҳбари Қуёшбек Бекмирзаевнинг битирувчилар билан учрашуви 2-мактабда ташкил этилди.

Мазкур учрашувларда битирувчилар билан тўғридан-тўғри, самимий мулоқот олиб борилди. Ёшларни қизиқтирган саволларига сектор раҳбарлари ва мутассадди идоралар ҳамда туман халқ таълими бўлими вакиллари томонидан жавоблар қайтарилди.

Жорий йилда туманимиздаги таълим муассасаларини 2531 нафар ўқувчилар тамомламоқдалар. Туман халқ таълими бўлими томонидан ҳар бир битирувчи ёшларга бир нафардан малакали педагог ходимлар бириктирилиб уларни олий таълимга жалб этиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирганларга эса ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш тартибининг жорий этилгани, албатта қувонарлидир. Жорий йилда битирувчиларнинг 1600 нафардан ортиғи олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирганлар. Учрашувларда битирувчиларга олий таълим муассасаларига ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда имтиҳонларнинг ўтказилиш тартиби алоҳида тушунтирилди.

Шунингдек, қолган 900 дан ортиқ ёшларнинг кейинги фаолиятлари алоҳида ўрганилиб ҳар бир битирувчиларга ҳудудларидаги тадбиркорлар бириктирилди. Бундан асосий кўзланган мақсад ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш, ўз бизнес ғояларини амалга оширишда кўмаклашишдир.

Учрашувлардан сўнг, карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиш мақсадида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида, таълим муассасаларида битирувчи ёшлар билан сектор раҳбарларининг учрашувлари мунтазам ўтказилиши келишиб олинди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.