Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ёшлари шижоаткор эканликларини кўрсатишди

×

 2020-06-20 18:25:18    171

PDF yuklash
Chop etish


Бугун вилоят ҳокими Ш.Ғаниев сайёр қабулдан сўнг Заркент агросаноат коллежида тумандаги уч юзга яқин битирувчи ёшлар билан учрашди. Учрашув туман ёшларида катта таассурот қолдирди. Учрашувда вилоят ва туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этишди. Самимий ва тўғридан-тўғри мулоқот тарзда ўтган учрашувда ўттизга яқин ёшларимизнинг мурожаатлари эшитилди.

Вилоят ҳокими ҳар бир битирувчининг катта ҳаётга қўяётган қадамлари мақсадли ва аниқ бўлиши кераклигига алоҳида эътибор қаратди. Ҳар бир мурожаат юзасидан вилоят ҳокими, олий таълим муассасалари раҳбарлари, тижорат банклари мутахассислари томонидан ёшларимизга тўлиқ ва тушунарли жавоблар қайтарилди. Шунингдек битирувчиларимиз туманимиздаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ташкилланган кўргазмалар билан ҳам танишдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларига фаол тадбиркорларимиздан жавоблар олдилар.

Тадбир давомида учрашувда фаол иштирок этган ёшларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек ўқув йилини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар тарқатилди. Энг қувонарлиси, вилоят ҳокими билан мулоқот қилинишида ёшларимизга ҳеч қандай тўсиқ бўлмаганлиги бўлди. Фаол битирувчилар тадбирдан сўнг вилоят ҳокими билан суратга тушишга улгурдилар.

Ҳа, бу кунни ёшларимиз ҳали кўп хотирлайдилар. Чунки уларнинг эркаликлари ҳам, қувонч ва шодликлари ҳам вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди. Ишонамизки, бугунги тадбирда вилоят ва туман раҳбарларидан ёшларимиз олган ҳар бир ўгит ҳамда кўрсатмалар улар учун ҳали кўп асқотади. Битирувчиларимиз ҳар бир раҳбарнинг умиди ва ишончи учун бор имконият ҳамда шижоатларини сарф этадилар.

 Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.