Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Iyul 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Касаллика карши биргаликда курашиш зарур

×

 2020-06-26 17:33:19    16

PDF yuklash
Chop etish


Ҳозирги кундаги глобал муаммога айланган ва дунё аҳолиси саломатлигига ҳавф солиб турган COVID-2019  инфекциясининг қанчалик хавфли эканлиги, юқиш эҳтимолининг юқорилиги ва унинг оқибатлари ҳақида қанчлик гапирсак оз. Ушбу касаллик бошқа вирусларга нисбатан юқори юқувчанлик эҳтимолига эгалиги билан ажралиб туради. Касаллик юққан одамда юқори ҳарорат, нафас етишмовчилиги, ҳид ва таъм билиш сезгисининг йўқолиши билан кечиши кузатилмоқда.

Бугунги кунда республика махсус комииссиясининг қарорларига кўра ҳудудлардаги карантин қоидаларини юмшатилишига қарамай фуқароларнинг карантин қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари кўп учрамоқда. Аҳоли гавжум жойларда, жамоат транспорти ва савдо марказлари ҳамда бозорларда аҳолининг масофа сақламаслиги, ниқоб тақмаслиги сабабли коронавирус инфекциясининг юқиш эҳтимоли юқорилигича қолмоқда.

Теварак атрофимиздаги инсонларнинг қанчалик инфекция билан зарарланганлиги, бу фуқароларнинг бошқа касаллик мавжуд бўлган ҳудудларда бўлганлиги ёки касалликка чалинган фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги ҳеч кимга маълум бўлмайди. Шунга кўра кўчага чиққанда албатти ниқобли тартибга амал қилиниши ва орлиқ масофани сақланиши касалликни олдини олишнинг энг афзал усули ҳисобланади. Бундан ташқари кўчадан уйга қайтганда албатта қўлларни антисептик воситалар билан зарарсизлантириш керак.

Жамоат жойидаги иккинчи (шахс) ниқоб тақмаган фуқаро коронавирус ташувчиси ҳисобланса-ю, лекин ниқоб тақмаган ҳолда бўлса биз ниқоб таққан ҳолатимизда ҳам касаллик юқиш эҳтимоли 70 % гача сақланиб туради. Фуқарода касаллик ташувчилиги бўлса ва ушбу фуқаро ниқоб таққан, лекин биз ниқобсиз ҳолатда бўлсак, касаллик юқиш эҳтимоли 5% гача сақланади. Иккала ҳолатда ҳам ҳамма фуқаролар ниқобда юришини инобатга олсак  коронавирус касаллиги юқиш эҳтимоли 1,5% гача камайиши сақланиб қолади. Шундай экан кўчага чиққанда ва жамоат жойларига борганда доимий ниқоб тақиб юришлик, дўстлар билан учрашганда оралиқ масофани сақлаган холда қўл бериб кўришмаслик каби талабларга риоя қилиб юришлик ушбу касалликдан ҳимоя қилади.

Вилоятимиз, жумладан туманимизнинг ҳам ҳозирги кунда “яшил” ҳудудлар рўйхатида туриши яхши ҳол албатта, лекин ушбу “яшил”ликни сақлаш туманимиз ва вилоятимиз ҳудудига коронавирус касаллиги кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш ҳар бир фуқаронинг карантин қоидаларига қанчалик амал қилишига боғлиқлигини унутмаслик керак. Ҳозирги кунда қўшни вилоятларда хусусан Андижон, Наманган вилоятларида коронавирус касаллиги қайд этилмоқда. Туман аҳолиси қўшни вилоятларга савдо сотиқ ёки бошқа ишлар билан борганда карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак бўлади. Шундагина коронавирус касаллигидан ўзимизни ва туман аҳолисини ҳимоя қилган бўламиз. 


Ф. Абдуллаев,

Тошлоқ туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

врач эпидемиологи.