Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокими қабулида: Мурожаатларнинг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда

×

 2020-06-29 17:04:18    163

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Тошлоқ туман бўлимида туман  ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги қабули ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. 

Қабул давомида 80 дан ортиқ фуқароларнинг 44 та мурожаати кўриб чиқилди. Жумладан, ер ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик, даволаниш бўйича моддий ёрдам, ишга жойлашиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди.

Ҳар ҳафтада ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тўлиқ эшитилгач масалага ечим топиш бўйича шу ернинг ўзида аниқ чора-тадбир белгиланаётганлиги, фуқаролардаги боқимандалик кайфиятини ўзгартирилаётганлиги, уларни тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш учун йўналишларнинг кўрсатилаётганлиги билан аҳамиятли бўлмоқда.

Бугун ўтказилган туман ҳокими қабулида 10 та мурожаат шу ернинг ўзида ҳал этилди, ўрганиш ва муддат талaб этилган мурожаатлар эса назоратга олинди. Фуқароларнинг ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаатларига ҳам ўз вақтида муносабат билдирилиб тегишли мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек қабул сўнгида туман ҳокимлигининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича мутахассислари ҳамда ташкилот ва корхона раҳбарларига ҳар бир мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишларга кўра, муаммони ижобий ҳал этиш, фуқароларни қийнаётган масалалар юзасидан шахсан туман ҳокими билан маслаҳатлашиб такрорий мурожаатлар сонини кескин камайтириш бўйича ҳам тушунчалар берилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.