Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мамадализода Сирожиддин: МУРОЖААТИМ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

×

 2020-07-03 17:51:10    162

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти фаоллари билан ўтказилган йиғилишда вилоятда “Тадбиркор – ислоҳотчи” ташаббуси амалга оширилишини таъкидлаган эди. Президентнинг қайд этишича, бундан буён вилоятдаги туман ва шаҳарлар тўртта секторлари раҳбарлари ҳафтада бир кун фақат тадбиркорлар билан мулоқот қилади. Шу орқали ҳар бир сектор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал қилинади. Натижада тадбиркорлар олдида имконият пайдо бўлади, бундан фойдаланган тадбиркорлар бир қадам олдинда юради.

Туман ҳокими А.Джурабаев ва барча сектор раҳбарлари туманимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказмоқда, шунингдек қабул жараёнларида тадбиркорлар томонидан қилинган ҳар бир мурожаатларнинг ижобий ҳал этиш юзасидан муҳим чора-тадбирлар белгиланмоқда. Уларнинг фаолиятлари тўлиқ ўрганилиб, имтиёзли кредит ажратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида ер майдони ажратиш заруриятлари кўриб чиқилмоқда.

Яқинда Заркент агросаноат коллежида вилоят прокурори вилоят прокурори У. Қосимов томонидан ўтказилган учрашувда ҳам айнан шу масалалар кўтарилган эди. Хотинқуми маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёш тадбиркор Мамадализода Сирожиддин ҳам шу учрашувда иштирок этиб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида мурожаат этган.

Тадбиркор мурожааати сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот  раҳбарлари томонидан ўрганиб чиқилди.

-2014 йилда “Тошлоқ шинам мебел” МЧЖ очдик. Ўтган йиллар давомида ижара асосида жой топиб ишладик. Турли мунозарали муаммолар ва ноқулайликлар туфайли 4 та жойга кўчиб ўтишга мажбур бўлдик. Мурожаатим юзасидан тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ўрганишди, - дейди биз билан суҳбатда ёш тадбиркор Мамадализода Сирожиддин. – Туман ҳокими ва прокурори менга ажратилган ер майдони билан танишиш учун келдилар. Ажратилган ер майдонининг олдидаги туман ҳокимлиги балансида турган бинодан ҳам вақтинчалик муддатга фойдаланиб туришим мумкинлиги айтилганда, тўғриси жуда таъсирландим. Албатта барча яратилган қулайликлар учун вилоят прокурори, туман ҳокими ва прокурорига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Ҳа, тадбиркор билан гаплашганимизда, келажакда амалга оширадига лойиҳалари билан ҳам ўртоқлашиб, маҳалладаги кўплаб ёшлар Сирожиддиндан бу ҳунар сир-асрорларини эгаллашларига амин бўлдик. Туман ҳокими А.Джурабаев ёш тадбиркорга туман ҳокимлиги заҳирасида бўган ер майдонидан 13 сотих ажратиш бўйича бугун имзолаган қарорни топширди. Энди Сирожиддин давлат хусусий-шерикчилик шартлари асосида Ёшлар меҳнат гузари ташкил этиш учун ишни бошлайди. Янги цехни қургунича эса, фаолиятини шу ҳудуддаги  бинода давом эттирадиган бўлди.

Туман ҳокими тадбиркор билан учрашувдан сўнг, “Агробанк” туман филали фаолияти билан танишиб “Ҳар бир оила - тадбиркор” Давлат дастури доирасида фуқароларга ажратилаётган имтиёзли кредитларни ажратилишини ўрганди. Шунингдек туман марказида Давлат хизматлари маркази учун капитал таъмирланаётган бинода бўлиб, қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.