Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Тадбиркорлар муаммоларини ижобий хал этиш чоралари кўрилди
2022-05-27 20:40:47 223
Бугун 27 май куни Тошлоқ тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Тилаволдиев ҳамда Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаххор Джурабоевлар тумандаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказдилар. Унда 50 нафардан зиёд фуқаролар тадбиркорлик ишларида юзага келаётган муаммолар, янги лойиҳалар ва таклифлари билан қатнашдилар.
Учрашувда иштирок этган тадбиркорларнинг 20 нафари фаолиятидаги масала ва муаммолар ечимини топиш мақсадида мурожаат қилдилар. 15 нафар тадбиркорлар мурожаати яъни бўш турган бино иншоотлардан фойдаланиш, КСЗдан ер олиш масалалари шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди. 5 нафар тадбиркорнинг мурожаатлари ўрганиш талаб қилинганлиги сабабли тегишли ташкилотларга йўналтирилди ва назоратга олинди.