Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ТОШЛОҚ ТУМАНИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА ТУМАН ҲОКИМИ А.ДЖУРАБАЕВНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
2022-06-07 18:58:03 232
Унда 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 га яқин мурожаатлар жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 3 нафар фуқарога бир марталик озиқ-маҳсулотлари берилди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди 7 нафар фуқарога мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қабул сўнгида туман ҳокими кунлик ва сайёр қабуллар давомида қабул қилинган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама қилди. Белгиланган муддатда ижро этмаган, мурожаатларни ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди