Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ТУМАНДА ЧЕТ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА.
2022-06-20 17:29:21 227
Куни-кеча туман ҳокимлигининг мажлислар залида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш Агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактаб директорлари иштирокида мактабларда хорижий тилларни ўқитишни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Дастлаб, йиғилишни Тошлоқ тумани ҳокими А.Джурабаев очиб, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган жами 191 нафар чет тили ўқитувчиларини 2022-2023 ўқув йили давомида белгиланган тартибда тўлиқ ҳолда миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритишлари ҳамда хорижий тиллар фанидан ўтказиладиган вилоят ва республика олимпиадаларида туман ўқувчиларининг натижаларини яхшилаш ва юқори ўринларни эгаллаш бўйича масъулларга тегишли вазифаларни юклади.
Шунингдек, йиғилишда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Азизахон Рахматова, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Фарходжон Бектошев, туман ҳокими ўринбосари Элмуродхон Мадаминовлар иштирок этдилар ҳамда мавзу юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.