Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
2022-06-22 09:29:36 222
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Ҳафтанинг ҳар сешанба куни туман ҳокими томонидан ўтказиб келинаётган фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Навбатдаги қабулда 40 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 15 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 5 нафар фуқарога бир марталик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 та мурожаат назоратга олинди 10 нафар фуқаро мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.