Font size Colour Picture

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 15 Users Statistics phone helpline


ЁШЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ЁШЛАРГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР.

×

 2022-06-22 16:18:24    238

Download pdf
Print out


    Тошлоқ туманида ёшларни истакларини, таклиф ва муаммоларини ўрганиш борасида маҳаллаларда ўрганишлар доимий равишда олиб борилди. Ёшлар билан ўтказилган ўзаро суҳбатларда келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида хал этилмоқда. Хусусан, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар муаммоларини ижобий ҳал этишда бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

        Жорий йилда 35 771  нафар тумандаги ёшлар билан бирма-бир мулоқот қилиниб,  1171 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди. Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида 845 нафар ёшлар дафтардан чиқарилди. Жумладан, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган ёшларнинг 155 нафарига ОТМ тўлов-контрактларини 50 фоизгача қисми тўлаб берилди. Ҳозирда туман  бўйича 326  нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”да қолмоқда. 

    Бугун туманимиздаги 25 нафар ёшларга ОТМ тўлов-контрактларини бир қисми қоплаб берилди. Беш нафар ёшларнинг Сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини тўлаб бериш мақсадида 28 393 300 сўм  маблағ ажратиб берилди. Бундан ташқари 9 нафар ёшларнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш ҳаражатларини қоплаш учун 9 330 000 сўм маблағлар ажратиб берилди. Тўлаб бериш тўғрисидаги сертификатларни ёшларга туман прокурори А.Худойберганов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Э.Мадаминовлар топширдилар.