Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ТОШЛОҚ ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2022 ЙИЛ 6 ОЙЛИК ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА
2022-08-11 10:00:10 220
Маҳаллий бюджет ҳаражатлари бўйича, Тошлоқ тумани маҳаллий бюджети ҳаражатларининг 2022 йил 6 ойлик учун аниқланган режаси
119,1 млрд. сўмни ташкил этиб, ҳисобот даврида 111,3 млрд. сўм миқдорида касса ҳаражатлари амалга оширилган.
Маҳаллий бюджет ҳаражатларини гуруҳлар бўйича кўрадиган бўлсак, I гуруҳ-иш ҳақи ҳаражатлари учун 66,8 млрд. сўм, шундан ижтимоий нафақалар учун 27,7 млрд. сўм, II гуруҳ-ижтимоий солиқ тўловларига
9,9 млрд. сўм, IV гуруҳ-бошқа ҳаражатлар учун 34,4 млрд. сўм маблағлар шаклланган талабларга нисбатан тўлиқ молиялаштирилган.
Ҳисобот даврида бюджет ташкилотларида истеъмол қилинган коммунал тўловлар учун 1,2 млрд. сўм, сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш учун 1.5 млрд. сўм, моддий айланма воситаларига ҳаражатлар учун 5.7 млрд.сўм (шундан озиқ-овқат маҳсулотлари учун 3.3 млрд. сўм), дори-дармонлар, тиббиётда фойдаланиладиган воситалар учун 1.5 млрд.сўм, тавар ва бошқа хизматлар сотиб олиш учун ҳаражатларга 1 млрд. сўм, асосий воситалар бўйича ҳаражатлар учун 2.1 млрд. сўм, асосий воситалар сотиб олиш учун 1.5 млрд. сўм, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлар учун тўлаб бериладиган субсидия ҳаражатлари учун 7.6 млрд. сўм ҳамда бошқа ҳаражатлар учун 12.3 млрд. сўм маблағлар сарфланди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.