Font size Colour Picture

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 19 Users Statistics phone helpline


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 61-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-08-11 19:55:47    211

Download pdf
Print out


Бугунги сессияда кун тартибига киритилган масалага даҳлдор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Сессия ишини Тошлоқ тумани ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А. Джурабаев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:  

     Кун тартибидаги дастлабки масала – Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг 2022 йил биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти тўғрисида Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А. Рахимовнинг маърузаси тингланди. 

     Кун тартибидаги навбатдаги масала – туман ички ишлар органи раҳбарининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи; туман ИИБ бошлиғи  Ф. Бектошевнинг  маърузаси тингланди.     

     Кун тартибидаги навбатдаги масалалар - Тошлоқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг 2022 йил 21 июлдаги 103-сонли ҳамда 104-сонли қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб берган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномалар; туман ҳокимлиги юрист-консултанти З. Эргашевнинг маърузаси тингланди.   

      Кун тартибидаги навбатдаги масалалар юзасидан туманда  “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини сарфланиши ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағаларини сарфланиши тўғрисида ахборотлар эшитилди.

     Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.