Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
МАҲСУЛОТЛАРИМИЗ ЮЗ ФОИЗ – ЭКСПОРТГА
2022-08-13 16:47:45 222
Тумандаги “SMSHD TEX” МЧЖда кенг ассортиментдаги трикотаж маҳсулотлари – болалар ва аёллар кийим-кечаклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, айни пайтда корхонада 200 та иш ўрни яратилган.
-Корхонамиз ойига 300 минг жуфт кийим-кечак ишлаб чиқариш қувватига эга ва маҳсулотларимиз асосан Россияга экспорт қилинмоқда,-дейди корхона раҳбари Сарвиноз Ғоффорова. – Яқин истиқболда қўшимча тармоқларни ишга тушириш орқали 300 та янги иш ўрни яратиш ҳамда “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Таъкидлаш ўринлики, ишчи-хизматчиларни ишга бориб-келишлари учун махсус автобуслар ажратилган. Шунингдек, ишчи-хизматчилар бепул тушлик билан таъминланади. Ёш фарзанди бор оналар учун болалар хонаси ҳам ташкил этилган.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.