Font size Colour Picture

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 16 Users Statistics phone helpline


ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЗЛУКСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

×

 2022-08-17 19:50:28    210

Download pdf
Print out


Бунги кунда Тошлоқ туманида аҳолига электр энергияси таъминотини яхшилаш, куз-қиш мавсумида узлуксиз етказиб бериш борасида кенг қамровли қурилиш-таъмирлаш ишлари бўлиб ўтмоқда. 
       Тошлоқ тумани электр таъминоти корхонаси томонидан Арабмозор МФЙ  ҳудудидаги ТП-550/100 кВАни юкини енгиллатиш учун 0,4 кВли ҳаво тармоғига 50 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Хотинқуми МФЙ ҳудудидаги ТП-259/160 кВАни юкини енгиллатиш учун 0,4 кВли ҳаво тармоғига 44 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилди ва 700 метрлик сип тармоғи тортилиб 1 дона КТПМ-63/10 кВА  ўрнатилди. Найманбўстон МФЙда “Обод қишлоқ” дастурига асосан ТП-569/100 кВАни юкини енгиллатиш учун 0,4 кВли ҳаво тармоғига 30 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилиб қуриш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
      Шунингдек, туманда 2022-2023 йил куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш мақсадида мукаммал  ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотини янада яхшилаш учун 130,70 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари ва 39 дона трансфарматор пунктларини мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 
      Бундан ташқари жорий таъмирлаш бўйича шу кунга қадар 0,4 кВ ҳаво тармоқларини 87,60 км қисми ҳамда 10 кВли ҳаво тармоғларини 63,90 км қисми дарахт шохларидан тозаланди. Хозирда туман электр таъминоти корхонаси томонидан куз-қишга тайёргарлик ишлари кенг қамровда давом этмоқда.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.