Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
2022-08-24 16:02:53 211
Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида, “Диққат! Тошлоқда нима гаплар? Айтишларича Тошлоқ раҳбариятининг норасмий топшириқлари билан Тошлоқ шаҳарчаси ИИБ биноси атрофида тадбиркорлар хизмат кўрсатиш шахобчаларининг электр энергиялари узиб ташланмоқ”да деб фикр билдирилган. Ушбу билдирилган мурожаатни ўрганиш учун туман ҳокимлиги ҳамда туман электр тармоқлари корхонаси билан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, холат жойнинг ўзига бориб ўрганилди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилиш, электр энергиясидан узуб қўйиш ҳаракатлари амалга оширилмаган. Ижтимоий тармоқда берилган маълумот ўз исботини топмаганлигини маълум қиламиз. Яна шуни маълум қиламизки, Тошлоқ туманида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қулай шарт-шароитлар яратиш бериш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилишга асло йўл қўйилмайди.