Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДА РЎЙҲАТДА ТУРУВЧИ ЁШЛАРГА СУБСИДИЯ АСОСИДА АСБОБ-УСКУНАЛАР ҲАМДА МЕҲНАТ ҚУРОЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.
2022-08-25 19:32:22 262
Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан "Ёшлар дафтари” рўйҳатида турувчи йигит ва қизларга ўз-ўзини банд қилиши учун субсидия асосида энг сўнгги русумдаги 24 та тикув машиналари, 6 та инкубатор, 1 та ноутбук, 9 та компьютер жамланмалари, 7 та велосипедлар ҳамда 10 турдаги меҳнат қуроллари топширилди. Шунингдек, 14 нафар ёшларнинг тўлов контракт пуллари ҳам қисман тўлаб берилди.
Ёшларга субсидия асосидаги асбоб-ускуналар ҳамда меҳнат қуролларини туман ҳокими А.Джурабаев ҳамда сектор раҳбарлари тантанали равишда топширдилар.