Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!» ШИОРИ ОСТИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2022-08-26 19:34:32 217
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошлоқ туман бўлинмаси томонидан тумандаги Ҳонариқ МФЙ ҳудудидаги Маданият марказида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий, маданий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, умумумий ўрта таълим мактабларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди. Ижодкор ўқувчилар томонидан тайёрланган куй-қўшиқ, рақс ва шеърлар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади ҳамда иштирокчиларига бирдек манзур бўлди.
Тадбир доирисида "Ватан учун яшайлик" мавзусида иншолар танлови, "Ранглар жилосида она диёр" мавзусида расмлар танлови ҳамда "Энг улуғ, энг азиз" мавзуси бўйича мақолалар танловлари ўтказилди. Тадбир якунида ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.