Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


22 декабрь - Энергетиклар куни

×

 2020-12-22 20:57:24    185

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгаши томонидан тумандаги электр тармоқлари идорасида 22 декабрь - "Энергетиклар куни" муносабати билан бошлангич партия ташкилоти  аъзолари иштирокида давра сухбати ташкил этилди. Мазкур тадбирда сузга чикган Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси,туман кенгаши депутати Турсунбой Солиев йиғилганларга Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев  яқинда МДҲ давлатлар раҳбарлари билан видеомулоқот тарзида ўтган Саммитдаги нутқидаги вазифалар ҳамда Ҳамдустлик Давлатлари билан ўзаро тенг ҳуқуқли алоқаларимизнинг янада юксалтиришга қаратилган таклифлари юзасидан тушунчалар бериб ўтди. Давра сухбати сўнгида бир гуруҳ фаол иштирокчиларга касб байрамлари муносабати билан партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, партия сафига кириш истагини билдирган ўн нафар фаол ёшлар Ўзбекистон ХДП сафига кабул қилинди.