Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУМАН ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ЎЗИ ТАҲСИЛ ОЛГАН МАКТАБГА ТАШРИФ БУЮРДИ

×

 2021-03-31 20:11:39    164

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан "Мен шу синф хонасида ўқиганман!" челленжига старт берилган эди.

Бугун Тошлоқ тумани ҳокимининг молия, иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлим бошлиғи Камолиддин Умаров таҳсил олган 8-мактабга ташриф буюрдик. Бизни мактаб директори Ҳошимжон Исмоилов кутиб олди.

Таълим муассасаси раҳбарлари ҳамроҳлигида ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.К.Умаров ўқувчиларнинг китоб мутолааси, мусиқа ва санъат, ахборот технологиялари ҳамда спортга бўлган қизиқишларга алоҳида эътибор қаратиб, бу борада ўқитувчилар  ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Мусиқа фани ўқитувчиси болаларни қизиқишлари яхши эканлиги, ҳозирда мактабда намунали мусиқа дарсини ўтказиш ҳамда дарсда, тўгарак машғулотларида фойдаланиш учун фортапиано зарурлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек таълим муассасидаги ўқитувчиларининг ахборот технологиялари билан дарс машғулотларини ўтишларидаги муаммолари ҳам ўрганиб чиқилди. Ҳозирда таълим муассасида 2 та видеопроектор бўлиб, инглиз тили фани ўқитувчилари учун ажратилган. Албатта, ундан барча ўқитувчиларнинг фойдаланиши чегараланган.

Туман ҳокими ўринбосари ўзи таҳсил олган синф хонасида ҳам бўлиб 3-синф ўқувчилари билан суҳбатлашди. Ўқувчиларга китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти, спорт билан мунтазам шуғулланиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини бериб, уларнинг қандай касбни танлаганликлари билан ўртоқлашди. Фаол ўқувчиларга ва синф кутубхонасига 30 дан ортиқ болалар адабиётига оид бадиий китобларни совға қилди. 

Туман ҳокими ўринбосари таълим муассасаси теварак-атрофида ўқувчилар учун ўриндиқлар йўқлиги бўйича ҳам амалий ишларни олиб бориш зарурлигига ҳам эътибор қаратди.
Демак челленж иштирокчиси томонидан тез кунларда 8-мактабда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
????Ўзи таҳсил олган синф хонаси тўлиқ таъмирдан чиқарилади.
????Мактабнинг теварак-атрофига ўқувчилар учун ўриндиқлар ўрнатилади.
????Мусиқа фани ўқитилиши учун фортапиано совға қилинади.
????Ўқитувчиларга дарс машғулотларида фойдаланишлари учун видеопроектор топширилади.

Камолиддин Умаров мазкур челленжни давом эттиришни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Шерзоджон Исабоевга топширди.
Шерзоджон Исабоев тумандаги 6-мактабда таҳсил олган. Челленж иштирокчисининг мактабга ташрифи 2 апрель кунига режалаштирилган.

Шу ўринда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати Камолиддин Умаровга ўз ташаббуси билан челеннжда иштирок этганлиги учун миннатдорчилик билдиради. Тез кунларда эса амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумотларни берамиз.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.