Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН КУН

×

 2021-04-02 17:36:50    159

PDF yuklash
Chop etish


Бугуннинг энг ҳаяжонли ва орзиқиб кутилган янгиликларидан бири Сўх-Риштон йўлининг очилиши бўлди. Бу воқеа нафақат сўхликлар, балки Қирғизистон Республикаси Қадамжой туманининг Фарғона вилоятига туташ қишлоқларини  Риштон маркази билан алоқасини ҳам  мустаҳкамлайди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг шу йил 11-12 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралари қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларга янги босқичга кўтармоқда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан изчил олиб борилаётган миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган сиёсатнинг ёрқин намунаси сифатида  бугунги тарихий воқеани айтиш мумкин.

Мен  Тошлоқ туманидаги Бўстон маҳалласида яшайман. Маҳалламиз аҳолисининг кўпчилик қисмини қирғиз миллатига мансуб фуқаролар ташкил қилади. Бизнинг маҳалламизга берилаётган ҳозирги кундаги эътибордан маҳалла аҳли  жудаям миннатдор.
Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев шахсан ўзлари бошчилигида "Обод қишлоқ" Дастури асосида Бўстон маҳалламизда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, яроқсиз симёғочлар янгиларига алмаштирилиб кабеллар тортилмоқда. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари ҳам режа асосида олиб борилмоқда. Ободонлаштириш ишларида маҳалла фуқаролари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Шунингдек, маҳалламиздаги ногиронлиги бўлган, ишсиз фуқароларга амалий ёрдамлар берилмоқда. Айни кунларда Бўстон маҳалласи Бўстон кўчасига электр таъминотини яхшилаш мақсадида битта трансформатор ўрнатилди. Кўчанинг 700 метр қисмида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Мен ишонаманки, келгусида ҳам Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги дўстона муносабатлар мустаҳкамланиб бораверади.

Тоҳир Тожибоев, 

47-мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари.