Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-07-12 17:18:19    154

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Фарғона вилояти Тошлоқ Янгиқишлоқ-Яккавут маҳалласи аҳли ичимлик сувдан қийналмоқда. Илгари ёнимизда ўтган сойдан сув олардик. Энди эса сойга қассоблар сўйган молининг қони ва ичак-чавоғини оқизяпти. “Обод қишлоқ” дастурига тушган бўлса-да, кўчаларимиз ҳам асфальтланмади...” сарлавҳали мурожаат юзасидан Тошлоқ тумани ҳокимлигининг расмий муносабати

Мазкур мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилди.  Маҳалла ҳудудидан ўтган сойга қассоблар сўйган молининг қони ва ичак-чавоғини оқизаётганли таъкидланган масала юзасидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси ходимлари томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда. 

Яккавут маҳалла фуқаролар йиғинида 500 га хонадон мавжуд бўлиб, 2825 нафар аҳоли истиқомад қилади. маҳаллада Беруний ва Севинч кўчалари бўлиб, Севинч кўчасининг 630 метр қисмида асфальтлаштириш ишлари олиб борилди. Беруний кўчасининг 1100 метр қисми асфальтлаштириш белгиланган бўлиб, 500 метрга яқин қисмида асфальтлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек маҳалладаги тадбиркорлар томонидан ҳуддуддаги 3 километр ички йўллар таъмирланди, 200 метрга яқин масофадаги йўл асфальтлаштирилди. 

Яккавут маҳалласи хонадонларининг деярли ярмидан ортиғига ичимлик суви тармоғи тортилган. Ҳудуддаги сув қудуғидан тортилаётган ичимлик суви таркибида нефтга ўхшаш суюқлик борлиги сабабли, ҳозирда туман "Сувтаъминоти" МЧЖ томонидан бошқа ҳудуддаги сув минораси орқали ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.