Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА:Сектор раҳбарлари ва масъулларнинг ахборотлари эшитилди

×

 2021-07-28 17:28:16    158

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев очди ва олиб борди.
Кун тартибида биринчи масала юзасидан туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуқаҳҳор Джурабаев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Аҳрорбек Худойберганов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фарҳоджон Бектошев ҳамда туман ДСИ раҳбари Қуёшбек Бекмирзаевларнинг ўз ҳудудларида биринчи ярим йилликда амалга оширган ишлари, келгусида олиб борилиши режалаштирилган ишлар тўғрисидаги ахборотлари эшитилди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман адлия бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Ҳ.Далибоевнинг туманда давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан ахбороти эшитилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ҳамда рўйхатдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида эса туман ҳокими маслаҳатчиси вазифасини вақтинча бажарувчи М.Абдуллаева ҳисобот берди. 
24-мактабга номзодлари қўйилган А.Қодиров ва Э.Норматовлар ўзларининг 3 йиллик “Истиқболли дастур”лари билан таништиришди. Энг кўп овоз олган А.Қодиров учун Кенгаш тавсияси вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этилиши белгиланди.
Сессия кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқишди ва қарорлар қабул қилинди.
Шунинг билан халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси ўз ишини якунлади. 
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати