Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бўстон маҳалласида “Ўзбекистон - бағрикенг диёр” мавзусида маданий тадбир ташкилланди

×

 2021-11-22 18:11:50    156

PDF yuklash
Chop etish


“Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳолиси 3737 нафарни, шундан қирғиз миллатига мансуб фуқаролар 2865 нафарни ташкил қилади. Маҳаллада 2 та мактаб, 3 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари, сутни қайта ишлайдиган кичик корхона, 8 та озиқ-овқат ва бошқа савдо дўконлари мавжуд. 
Туман хокимининг ўринбосари Ш.Исабоев, туман Маънавият ва маърифат бўлими О.Мажидов ҳамда туман Маданият бўлими ҳамкорлигида асосан қирғиз миллати вакиллари истиқомад қилиб келаётган “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 34-умумтаълим мактабида “16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан “Ўзбекистон - бағрикенг диёр” мавзусида маданий тадбир ташкилланди. 
Тадбирга вилоят Қирғиз миллий маданий маркази ходими Наргизахон Холбоева раҳбарлигидаги меҳмонлар таклиф этилди. Таассуротларга бой бўлган мазкур тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсат туфайли кейинги йилларда икки халқ дўстлигини  мустаҳкамлаш борасида кўплаб амалий ишлар қилиниб келаётганлиги, аҳоли учун чегараларнинг очилганлиги, азалдан қирғиз ва ўзбек фуқароларининг қуда-анда бўлиб яшаб келаётганликлари алоҳида таъкидланди. 
Маданий ва маърифий тадбир давомида маҳалладаги бир гуруҳ фаолларга эсдалик совғалари топширилди. 

Т.Абдуллаев,

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг Тошлоқ тумани бўйича бош мутахассиси.