Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 83 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди

×

 2021-11-25 17:46:12    127

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. 
Унда 50 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 20 га яқин мурожаатлар жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилганлари эса назоратга олинди.
Айрим мурожаатларга хуқуқий маслаҳатлар берилди, ўнга яқин мурожаатлар эса жойида ўрганиш талаб этилганлиги учун сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинди.
Шунингдек қабул сўнгида туман ҳокими кунлик ва сайёр қабуллар давомида қабул қилинган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама қилди. Белгиланган муддатда ижро этмаган, мурожаатларни ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати