Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сектор раҳбарлари Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакили лавозимларига номзодларни суҳбатдан ўтказдилар

×

 2021-11-25 17:48:14    142

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, секторлар раҳбарлари, маҳалла тизими мутасаддилари, ёшлар ташкилотлари вакиллари ва янги ташкил этилаётган лавозимларга номзодлар иштирокида ўтказилган учрашувда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллада ташкил этилаётган янги тизим  ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янги босқичга олиб чиқишга, ёшларнинг муаммо ва масалаларини маҳалланинг ўзида ҳал этишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. 
Туман ҳокими 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги лавозимларга номзодларни суҳбатдан ўтказиб ҳаётий мисолларга асосланган саволлар билан номзодларнинг дунёқараши ва савиясини синаб кўрди.
Йиғилишда барча сектор раҳбарлари ўзларининг ҳудудларидаги номзодлар билан суҳбатлашдилар. Номзодларга янги тизим орқали амалга ошириладиган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати