Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ҳоким ёрдамчисининг мурожаати туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ижобий ҳал этилди

×

 2022-01-13 17:24:18    186

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ туманидаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчилари ва Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги етакчилари ўз фаолиятларини бошлашди. Ҳозирда улар томонидан мавжуд муаммолар ўрганилиб, фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинмоқда. 

"Варзак" маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси А.Сулаймонов Кўприкбоши кўчасидаги ўрганиш давомида фуқароларнинг электр таъминоти бўйича қилган мурожаатлари юзасидан туман электр тармоқлари корхонаси масъуллари билан боғланди. 

Туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари А.Қодиров билан ўрганилган мурожаат ижобий ҳал этилди. Корхона ишчилари томонидан 300 метрдан ортиқ масофага янги замонавий тармоқ тортилди, трансформатор ўрнатилди. 

Амалий иш натижасида шу кунга қадар фойдаланувчи кўп бўлганлиги боис паст электр қуввати билан таъминланган 100 га яқин хонадонларга сифатли электр таъминоти етказиб берилди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати