Размер шрифта цвет картина

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Подписка на новости


На сайте сейчас 13 пользователей Статистика телефон доверия


ТУМАНИМИЗДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-08-10 18:54:13    198

Скачать PDF
Печать


Айни кунларда туманимизда бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Айниқса, мактабгача таълим тизимига қарашли муассасаларда тез ва сифатли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.     

      2022 йил Инвестиция дастури асосида Варзак МФЙ ҳудудида жойлашган 5-сонли ДМТТ биносида реконструкция қилиш ишлари бошланиб, Республика бюджетидан  4.253.800 млрд сўм пул маблағлари ажратилди. Ҳозирда қурилиш монтаж ишларини пудратчи ташкилот “Фарғона Кристалл Қурилиш” МЧЖ қурувчилари томонидан сифатли қилиб якунига етказилмоқдалар. Мавжуд бинолар фасад қисми ва гуруҳ хоналарида пардозлаш ишлари ва том қисмида таъмирлаш ишлар олиб борилмоқда.     

      Инвестиция дастури асосида тумандаги Фурқат МФЙда жойлашган 2-сонли ДМТТда ҳам қурилиш ишлари юқори даражада олиб борилмоқда. 300 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносини реконструкция қилиш қурилиш монтаж ишлари учун Республика бюджети ҳисобидан  6.179.900 млрд сўм маблағлар йўналтирилган. “EFFECT ELEGANT QURILISH” МЧЖ қурувчилари томонидан бу ерда ҳам сифатли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.  

      Мустақиллигимизнинг улуғ айёми тобора яқинлашмоқда. Туманимизда ушбу қутлуғ кунга ҳар бир соҳада ютуқ ва муваффақиятлар билан ҳозирлик кўрилмоқда. Инвестиция дастури асосида бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган мактабгача таълим ташкилотлари ҳам байрам арафасида фойдаланишга топширилиб, болажонларга ажойиб совға туҳфа этилади.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.