Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
БУГУН ЮҚОРИ ҚИШЛОҚ МФЙДА КОНТЕЙНЕРДА ЖИҲОЗЛАНГАН МАҲАЛЛА ТИББИЁТ ПУНКТИ ИШ БОШЛАДИ
2022-08-13 16:51:57 208
Тошлоқ туманидаги олис ва чекка ҳудудлар аҳолиси учун бирламчи тиббий ёрдамнинг сифат ва самарадорлигини ошириш ҳамда тиббий хизмат кўламини кенгайтириш мақсадида контейнерларда махсус жиҳозланган маҳалла тиббиёт пунктлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Бугун янги фаолиятини бошлаган тиббиёт пунктида аҳоли учун умумий амалиёт шифокори, патронаж ҳамширалари фаолият кўрсатади. Ҳудудга бириктирилган ҳамшира уйма-уй юриб, аҳоли саломатлигини мунтазам равишда назорат қилади. Унинг тавсияси асосида шифокор бевосита тегишли хонадонга бориб, тиббий муолажалар ўтказади, эҳтиёж бўлса, шифохонага ётиш учун йўлланма беради.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.