Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
2022-08-17 19:45:30 213
Унда 40 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 15 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 2 нафар фуқарога ҳоким томонидан тикув машинаси берилди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 13 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек қабул сўнгида туман ҳокими кунлик ва сайёр қабуллар давомида қабул қилинган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама қилди. Белгиланган муддатда ижро этмаган, мурожаатларни ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди.