Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ 2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИ ОЛДИДАН “УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ” БЎЛИБ ЎТДИ.
2022-08-25 14:00:34 247
“Устозлар миллий форуми”да илғор педагоглар, фанлар бўйича метод бирлашмалар раҳбар ва аъзолари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этиб, эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Дастлаб тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Абдуқаххор Джурабаев кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз раҳномалигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳамда устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратиб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улуғ фазилат эканини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, туманда халқ таълими тизимини ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифатини янада ошириш борасида амалга оширилаётган устивор вазифалар хусусида тўхталиб ўтилди.
Айни пайтда мамлакатимизда халқ таълими тизими ривожида янги босқичга ўтиш жараёни кечмоқда. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ижобий янгиланишларни жаҳон ҳамжамияти катта қизиқиш билан кузатиб, эътироф этмоқда. 2022 йил “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури бўйича тумандаги 31-сонли мактабдаги қурилишлар учун 2 млрд 200 млн. сўмлик маблағлар молиялаштирилган. 2022 йил Инвестиция дастури бўйича Қўрғонча МФЙ ҳудудидаги 7-сонли мактабнинг мавжуд 680 ўринли биносини мукаммал таъмирлаш ҳамда қўшимча 330 ўринли ўқув биноси қурилиши учун 7 млрд 320 млн сўм маблағлари ажратилди. Истиқлол МФЙ ҳудудидаги 20-сонли мактабда мавжуд 220 ўринли биносини мукаммал таъмирлаш ҳамда қўшимча 220 ўринли ўқув биноси қурилиши учун 3 млрд 965 млн сўм сарфланди. Хўжариқ МФЙ ҳудудидаги 43-сонли мактабдаги мавжуд 80 ўринли биносини мукаммал таъмирлаш ҳамда қўшимча 120 ўринли ўқув биноси қурилиши учун 2 млрд. 548 млн сўм маблағ ажратилди. Бугун қайта қурилган, таъмирланган мактаблардаги синф хоналарига кирар экансиз уларни обод ва шинамлигини кўриб кўнглингиз кўтарилади.
Форумда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, туманда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган кўплаб таълим фидоийлари туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари, совғалари билан тақдирланди.