Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Матбуот анжумани ўтказилди

×

 2020-12-10 18:59:20    488

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Тошлоқ туман ҳокимининг туман Кенгаши олдида 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича ҳисоботи, шунингдек келгуси йилги режаларига бағишланган “Аҳолига мурожаати” ўқиб эшиттирилди.Сессиядан сўнг,  оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналист ва блогерлар,  туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Матбуот анжуманида туман ҳокими журналист ва блогерлар томонидан мурожаат юзасидан берилган саволларга жавоблар берди. Тадбир давомида туман ҳокимлиги номидан ҳамкорлик юзасидан барча ОАВлари ва блогерларга миннатдорчилик билдирилди.