Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сектор раҳбарининг сайёр қабулида

×

 2020-12-23 18:29:39    171

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг 1-сектор ҳудудидаги навбатдаги қабули ўтказилди. Найман ва Чек маҳалла фуқаролар йиғинида ташкилланган сайёр қабулларда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. Қабул давомида 20 га яқин фуқароларнинг коммунал соҳадаги масалалар, ер ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик, моддий ёрдам ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди.  Ҳар ҳафтада ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тўлиқ эшитилгач масалага ечим топиш бўйича шу ернинг ўзида аниқ чора-тадбир белгиланмоқда. Бугун ўтказилган туман ҳокими қабулида 7 та мурожаат шу ернинг ўзида ҳал этилди.  Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилди.  Тегишли мутасадди раҳбарларга мурожаатларни ижабий ҳал этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.