Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Байрам савдо ярмаркаси ташкил этилди

×

 2020-12-24 21:46:56    167

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев марказий деҳқон бозорида бўлиб,  у ердаги нарҳ-навони ўрганди. Туман бозорларидаги савдо фаолияти мунтазам назоратга олинган бўлиб, бу бўйича ишчи гуруҳ доимий назорат ўрнатган. Туманимизда бозор ишларини ва бозор фаолияти билан боғлиқ жараёнларни, савдо фаолиятини амалга ошириш тартибини белгиловчи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни, бозор жойлашган ҳудуддаги эпидемиологик, ва экологик хавфсизликни таъминловчи ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этилган. Бозордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари доимий назорат остида бўлмоқда.Бозорга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг экспресс анализ ҳолатлари ҳам алоҳида назоратга олинган.Шунингдек, туман ҳокими янги йил байрами олдидан ташкил этилган савдо ярмаркаси билан ҳам танишиб,  мутассадиларга ярмаркага барча зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини узвий таъминлаш ва нарҳ-навони суъний оширмаслик бўйича топшириқлар берди.